Таҳлил

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 799 – сонли “Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги  қарорини ижросини таъминлаш юзасидан қуйдаги ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 10 июль ҳолатига  Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ва риэлторларни сертификатлаш бошқармасига тоифа олиш учун жами  80 нафар талабгор ариза билан мурожаат этган. Шулардан, 55 (68,7 фоиз) нафар баҳоловчига тоифа берилган. Жумладан, 25 (45,5 фоиз) нафари – иккинчи, 22 (40 фоиз) нафари – биринчи ва  қолган 8 (14,5 фоиз) нафари – олий тоифага эга бўлганлар.  Қолган 25 нафарига рад жавоби берилган.

Ҳудудлар кесимида тоифага эга баҳоловчилар сони —  Қорақалпоғистон Республикасида – 7 (12,8 фоиз), Андижон вилоятида – 6 (10,9 фоиз), Бухоро вилоятида – 1 (1,8 фоиз), Жиззах вилоятида – 1 (1,8 фоиз), Қашқадарё вилоятида – 2 (3,6 фоиз), Навоий вилоятида – 2 (3,6 фоиз), Наманган вилоятида  – 4 (7,2 фоиз), Сирдарё вилоятида – 1 (1,8 фоиз), Тошкент вилоятида – 2 (3,6 фоиз), Фарғона вилоятида  – 5 (9,2 фоиз),) Хоразм вилоятида  – 9 (16,4 фоиз) ҳамда Тошкент шаҳрида – 5 (27,3 фоиз) нафарни ташкил этмоқда.